Қозоғистонликлар мамлакат ичида саёҳат қилиш ва дам олишни
маъқул кўряпти.
Ярим йил ичида салкам 4 миллион киши ҳар хил турларда қатнашди. Бу эса ўтган йилгидан 500 минг нафарга кўп. Шунингдек, 7,5 миллион хорижлик ташриф буюрди. Таъкидлаш лозимки, 2024 йил якунларига кўра, ички туристлар сони 6
миллион кишидан ошди. Айни вақтда, хорижлик меҳмонлар сони 2023 йилдагидан салкам икки
марта ортди ва 15 миллион нафарни ташкил қилди. Ички туризмни ривожлантиришга бағишланган, Астанада бўлиб ўтган давра суҳбатида қатнашчилар мазкур соҳанинг
дунё иқтисодида ҳам фаол ривожланаётганини таъкидлашди. Бугунги кунда Қозоғистонда инвесторлар,
бизнес ва туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Устувор вазифалардан эса туристик инфратузилмани модернизациялаш, кадр тайёрлаш,
рақамли сервислар ва транспорт
алоқасини ривожлантиришни кўрсатиш мумкин.
Нуртас Қарипбаев, Қозоғистон
Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Туризм
саноати қўмитаси раиси:
- Жорий йилда Давлат раҳбари топшириғига кўра, жорий
йилда Манғистау вилояти ва Шучинск-Бурабай курорт зоналарини мажмуавий ривожлантириш режалари тузилди. Шарқий Қозоғистон
вилоятида Зайсан - Катон Қарағай, Манғистау вилоятида Кендерли аэропортлари қуриляпти. Улар ишга тушганидан сўнг мамлакат ичида янги рейслар йўлга қўйилади,
халқаро парвозлар ташкил этилади.
Катон-Қарағай ва Зайсанга транспорт вазирлиги билан бирга Россия Федерацияси ва ХХРдан рейслар очишни режалаштирганмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

