Туркманистон: Кўчма бозорларда Янги Йил учун маҳсулотлар

Туркманистон: Кўчма бозорларда Янги Йил учун маҳсулотлар

Янги Йил арафасида Туркманистонда кўчма байрам ярмаркалари ишга туширилди. Бутун мамлакат бўйлаб, 850 дан ортиқ савдо нуқтаси ташкил этилди. Уларда байрам учун ҳамёнбоп нархларда турли-туман маҳсулотларни сотиб олса бўлади. Энг асосий таклиф қилинаётган нарсалардан бири, албатта, арча. Турли ўлчамлардаги ўрмон гўзали тақдим қилинмоқда - ярим метрдан икки метргача, одатий яшил рангдан тантнавор оқ тусгача. Шунингдек, харидорларга гирляндалар, байрамона уй безаклари ва совға учун ширинликлар таклиф этилади.  

Давран Ягмиров, сотувчи: 

- Ҳар йили бу бозорларда янги маҳаллий маҳсулотлар пайдо бўлади. Болаларни мамнун қилиш учун бозорда ҳар хил ўрамлардаги шоколадли совғаларни топса бўлади. Ўйинчоқлар ва гирлянда, шарлар каби уй учун безакларга талаб катта. Бозорда одамлар Янги Йил байрами учун зарур ҳамма нарсани топа олади, уйида қулай муҳит яратиши мумкин бўлади. 

Тавус Бекииева, Ашхобод шаҳрида яшайди: 

- Янги Йилда совға бериш - одат. Мен яқинларим учун ҳадя олиш учун бозорга келдим. Бу йил ҳатто текстиль маҳсулотлари ҳам қўйилибди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.