Қозоғистон пойтатига Монголия Президенти давлат ташрифи билан келади. Сиёсатшунослар фикрича, олий даражадаги музокаралар икки давлат ўртасидаги алоқаларда янги саҳифа очиши кутиляпти. Ҳозир Астана ва Улан-Батор ўртасида барқарор сиёсий мулоқо ўрнатилган, Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг 2024 йил октябридаги сафари катта ўзгаришларга олиб келди. Томонлар стратегик ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация, турл соҳаларда 11 та шартнома ва 2027 йилгача савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича йўл харитасини имзолади. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 130 миллион доллардан ошди. Бунда Қозоғистон товарлари экспорти жуда катта улушни ташкил қилади. сўнгги йилларда етказилаётган маҳсулотлар рўйхати кенгайди. Анъанавий шаклга кирган, дон ва ун маҳсулотлари қаторида Қозоғистон дори-дармонлар, пластик қопламалар, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари жўната бошлади. Монголиядан мамлакатимизга асосан текстиль ва гўшт келтиради. Бу маҳсулотлар импортнинг 90 фоизини ташкил этади. Мамлакатлар яқин келажакда товар айланмасини 500 миллион долларга етказиш ниятида.
Бауржан Аукен, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Осиё тадқиқотлари бўлими катта эксперти:
- Учрашув кун тартибидаги асосий масалалардан бири – Қозоғистон ва Монголия ўртасидаги транспорт-логистика ҳамкорлигини такомиллаштиришдан иборат. Бу эса алоқаларни ривожлантириш, 500 миллион долларли маррага етиш учун кучли туртки беради. Қозоғистонда товарлардан ташқари, IT ва бошқа хизматлар экспорти салоҳияти ҳам катта.
Абдумалик Сарманов таржимаси

