Келаси йили Қозоғистоннинг Астана, Алмати ва Чимкент
шаҳрида чиқиндиларни энергетик утилизациялаш заводлари қурилиши бошланади. Бош
вазир Ўлжас Бектенов Экология ва табиий захиралар
вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликларга шундай топшириқ берди. Хитой инвесторлари билан 300 миллиард тенге
қийматга эга шартномалар тузилди. Айни вақтда, мамлакатда чиқиндиларни бошқариш
бўйича беш йиллик концепция қабул қилинган. Ягона ахборот майдончаси яратилади.
Унга чиқинди чиқараётганлар ва чиқинди ҳаракати киритилади. Бунда сунъий
интеллектдан фойдаланилади. Нейротармоқлар туфайли маълумотлар таҳлил қилинади,
таваккаллар камаяди, қайта ишлаш қуввати аниқ режалаштирилади.
Ўлжас
Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Барча турдаги чиқиндиларни бошқариш концепцияси рўёбга чиқарилиши экологик ва санитар-эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш учун аниқ мониторинг ва прогноз тизимини йўлга қўйиш имконини беради. Натижада, қайта ишлаш ва қайта фойдаланишга қаратилган чиқиндиларни бошқариш соҳаси шаклланади. Бундай ёндашув Президентнинг табиатни асрашга қаратилган экологик маданиятни шакллантириш йўлидаги «Тоза Қозоғистон» ташаббуси талабларига мос.
Абдумалик Сарманов таржимас

