Астанада ТДТ бизнес-форуми ўтказиляпти

Астанада ТДТ бизнес-форуми ўтказиляпти

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар саноат ва рақамли кооперацияни кенгайтириш тўғрисида келишиб олди. Астанада бўлиб ўтган бизнес-форумда тегишли меморандум имзоланди. Тадбиркор доиралар, савдо-саноат палаталари ва инвестициявий тузилмалар вакиллари транспорт, логистика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва рақамли соҳада қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш борасида фикр алмашди. Ҳамкорларни автоматлашган тарзда ахтариш, бозорларни таҳлил этиш, етказиб бериш занжирларини яратиш бизнес учун муҳим. Буларнинг ҳаммаси ўзаро савдони кенгайтириш имкониятини очади. Ўтган йил якунига кўра, Қозоғистоннинг ТДТ давлатлари билан ўзаро товар айланмаси салкам 13 миллиард долларни ташкил қилди.


Мурат Қаримсақов, Қозоғистон Ташқи савдо палатаси бошқаруви раиси:


– 2025 йил якунларига кўра, давлатларимиз ўртасида товар айланмаси 36 фоизга ортди, бу эса жуда яхши кўрсаткич. Туркий давлатларнинг Қозоғистон Республикасига киритган бевосита инвестициялари ҳажми ортяпти. 2025 йил якунларига кўра, салкам ярим миллиард доллар келди. Сўнгги 20 йил ичида 6 миллиард доллардан зиёд турк капитали киритилди.


Анжуман иштирокчилари фикрича, жаҳон логистика занжирлари трансформацияси сабабли Ўрта йўлак инфратузилмасидан тортиб божхона жараёнларини соддалаштиришгача бўлган жаарёнлар ТДТ мамлакатлари кооперацияси салоҳиятини кенгайтиради. Натижада, ташкилотга аъзо мамлакатлар иқтисодий интеграцияси ортади. Қозоғистон бугунги кунда Туркия ва ташкилотнинг бошқа аъзолари учун Хитой, Осиё – Тинч океан минтақаси бозорларини очяпти. Республикамиз эса Туркия орқали Европа бозорларига чиқа олади.


Адем Кула, ТДТ савдо-саноат палаталари доимий котибияти бош котиби:


– Евроосиё минтақаси, айниқса, Қозоғистон – минтақанинг энг муҳим рақамли иқтисоди. Мамлакатингиз тегишли захираларга эга, ишлаб чиқариш ва технология маркази, рақамли хаб вазифасини бажармоқчи. Устувор вазифа – туркий давлатлар ўртасидаги эркин савдо бўйича шартномани рўёбга чиқариш ҳамда божсиз савдога қўйилган тўсиқларга барҳам бериш.


Абдумалик Сарманов таржимаси