31 минг нафардан кўпроқ қозоғистонлик молиявий пирамида қурбони бўлди

31 минг нафардан кўпроқ қозоғистонлик молиявий пирамида қурбони бўлди

2021 йилда Қозоғистонда 31 минг нафардан кўпроқ фуқаро молиявий пирамида қурбони бўлди. Улар кўрган зарар 54 миллиард тенгедан ошиқ. Молиявий пирамидаларга қарши курашиш юзасидан  ўтказилган давра суҳбатида Парламентаризм институти директори Мансурхан Махамбетов маълум қилишича, товламачилар кўпинча мавжуд бўлган легал микромолия ташкилотлари, букмекер идоралари, истеъмолчилар ширкатлари ва ёпиқ улушли инвестиция жамғармалари ортига яширинади. Маъмурий тартиббузарликлар кодексининг 150-моддасида молиявий пирамидаларни реклама қилиш учун жавобгарлик кўзда тутилган.   Лекин, мутахассислар фикрича, муаммони ҳал қилиш учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши лозим.

Мансурхан Махамбетов, Парламентаризм институти директори:

- Молия пирамидаларига оид муаммоларни ҳал қилиш учун биринчи навбатда уларни ўз вақтида аниқлаш, профилактика чоралари кўриш зарур. Иккинчидан, жиноий жавобгарликни кучайтириш керак. Маълумки, амалда Жиноий кодексда молиявий пирамидалар яратган ташкилотларга нисбатан жазо чоралари кўзда ттутилган, бироқ уларни реклама қилган шахслар, вайнлар зиммасида ҳеч қандай жавобгарлик йўқ. Шу кунларда биз ана шундай субъектлар масаласини Жиноий кодекс доирасида ҳал қилиш масаласини кўряпмиз.

Суҳбат қатнашчилари - Мажилис депутатлари, Молиявий мониторинг ва ҳуқуқий шахслар вакиллари «Реклама тўғрисида» ва «Молия бозорлари ва молиявий ташкилотлар ишини давлат томонидан тартибга солиш, назорат қилиш ва кузатиб бориш тўғрисида» қонунларга қўшимчалар ишлаб чиқиш ва таклифлар киритишни зиммасига олди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.