Нур-Султонда халқаро «Театр-Ижод-Истеъдод» болалар-ўсмирлар театр фестивали якунлари сарҳисоб қилинди. Унда профессионал ижодкорлар билан бирга 8 ёшдан 23 ёшгача бўлган ҳаваскорлар қатнашди. Ҳакамлар танлов қатнашчиларини уч номинация бўйича баҳолади: спектакль, бадиий сўз ва оригинал жанр. Ҳар битта жамоа чиқиши Қозоғистон, Қирғизистон ва Россияда хизмат кўрсатган маданият арбоблари томонидан кузатиб борилди.
Ерлан Карибаев, актёр, ҳакамлар ҳайъати аъзоси:
- Истеъдод яққол кўриниб турибди, шу боис, кўп ҳам қийналмадик, бироз баҳслашиб, ҳарҳолда, охири ягона хулосага келдик. Саҳнадаги ҳар бир чиқиш - трамплин, чунки ҳар биттаси имтиҳон, бу тўсиқ, ундан ўз қўрқувини енгиб, ҳадикларни нари суриб ошиб ўтилади.
Даулет Нағашибек, фестиваль иштирокчиси:
- Пьеса номи «Шувоқ ҳиди», Саин Муратбек ёзган. Бу асар уруш пайтида ота-онасиз, катталарсиз қолган болалар ҳақида, яқинларни қўмсаш тўғрисида. Биз ҳаммасини кўрсатишни истадик, аъло даражада ижро этилди, ўйлаймизки, ҳакамларга маъқул бўлди.
Таъкидлаш керак, танлов Болалар йили доирасида бўлиб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.