Қозоғистон Ой орбитасига махсус телескоп ўрнатади

Қозоғистон Ой орбитасига махсус телескоп ўрнатади

Қозоғистон мураккаб лойиҳа Ой орбитасида ишловчи биринчи телескопни яратишга киришди. Олимлар фикрича, лойиҳа учун уч йил вақт кетади. Ҳозирча ишлар бошланғич босқичда: бўлажак телескоп параметрлари ўрганиляпти, корпус материали муҳокама қилиняпти, дизайни яратиляпти. Уни астрофизик тадқиқотлар институти ва Ghalam компанияси рўёбга чиқаради. Телескоп орбитани кузатади, тўқнашувлар юз бериш эҳтимолини ҳисоблайди.2030 йилда Хитой билан бирга космосга учирилади.


Рашит Валиуллин, «В. Г. Фесенков номли астрофизика институти» илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари:


- Биз Хитой билан ҳамкорлик қиламиз, уларнинг кемаси, халқаро амалиётда ишлатиладиган ибора билан айтсак, қўшимча юк сифатида телескопни олиб кетади. Чунки уни фақат космосга чиқариш эмас, Ой атрофидаги орбитага етказиш керак.


Абдумалик Сарманов таржимас