ЮНЕСКО Инсоният умумжаҳон
мероси рўйхатига Қозоғистондаги яна иккита экотизим киритилди. «Алтин
Эмел» парки ва
«Борсакелмас» қўриқхонасини
рўйхатга киритиш бўйича мамлакатимиз билан бирга «Туроннинг
совуқ қиш саҳролари»
трансмиллий
номинацияси
бир қисми сифатида Туркманистон ва Ўзбекистон ҳам ариза
берган.
Эслатамиз, аввалроқ
«Алтин Эмел» ва «Борсакелмас» ЮНЕСКО биосфера резервати мақомини олганди. Ушбу саҳроларда энг юқори ва
қуйи ҳаво ҳарорати ўртасидаги фарқ жаҳондаги энг катта кўрсаткичгача чиқади. Шу
билан бирга, улар ноёб ҳайвон ва ўсимликлар ареали ҳисобланади. Олимлар фикрича, бу замин Ер юзида ҳаёт эволюцияси ва мослашувчанлиги намунаси бўла олади.
Асқар Абдрахманов, Қозоғистон Республикасининг
ЮНЕСКО қошидаги вакили:
– «Алтин Эмел» ва «Борсакелмас»нинг янги халқаро мақоми Қозоғистон экотизимларини
илмий жиҳатдан чуқур ўрганиш ва уларни самарали муҳофаза қилиш масаласига
қўшимча эътибор тортади, деб умид қиламиз. Шунингдек, барқарор ва масъулиятли туризмни
ривожлантириш масаласида мамлакат салоҳиятини оширади.
Таъкидлаш лозимки, умумжаҳон
маданий ва табиий мероси рўйхатига Қозоғистондан 6 та объект, Инсоният номоддий маданий меросига 13 та объект,
ЮНЕСКО биосфера резерватларига 15 та қўриқхона, “Дунё хотираси” ҳужжатли меросига 3 та материал ва халқаро ташкилот тақвимига
25 та сана киритилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.