Халқаро кўргазмада Қозоғистон товарларига эҳтиёж катта

Халқаро кўргазмада Қозоғистон товарларига эҳтиёж катта

Хитойда давом этаётган Импорт товарлари V халқаро кўргазмасида Қозоғистоннинг 25 компанияси ўз маҳсулоти билан қатнашяпти. Улар орасида сут, ун, қандолат ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар бор. Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин таъкидлашича, ушбу анжуман бизнес учун янги ҳамкор ва харидорлар топишда самарали майдонча бўлиб қолмоқда. Эслатамиз, кўргазмада жаҳоннинг турли минтақаларидан 145 та давлат вакили қатнашяпти. Энг йирик компаниялар 500 талигига кирувчиларнинг 284 таси мазкур кўргазмага ўз маҳсулотини олиб келган. Экспозиция 10 ноябргача давом этади.

Набира Жумабекова, Қозоғистон ташқи савдо палатаси расмий вакили:

- Жорий йилда Қозоғистоннинг 25 компанияси маҳсулоти тақдим этилган. Бизда яратилган янги маҳсулот савдоси жуда чаққон бўляпти. Энергетик батончиклар хитойликларни жуда қизиқтириб қўйди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.