Украинадаги Қозоғистон элчихонаси Киевда иш бошлади

Украинадаги Қозоғистон элчихонаси Киевда иш бошлади

Қозоғистоннинг Украинадаги элчихонаси Киевда тўлақонли иш бошлади. Бош консул Бўлат Каткенов берган маълумотга кўра, дипломатлар мамлакатимиз ташқи сиёсатига доир вазифаларини бажаряпти. Хориждаги фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда. Консуллик хизмати Львов, Днепрь ва Одессада фаолият юритяпти.

Бўлат Каткенов, Қозоғистон Республикасининг Украинадаги Бош консули:

- Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар кескин даврга кирганидан сўнг элчихона Львовга кўчирилганди. Бугунги кунда Киевга қайтдик ва 13 июндан тўла ҳажмда хизмат кўрсатиляпти. Консуллик хизматлари тўла ҳажмда амалга ошириляпти. Паспорт, турли маълумотномалар, давлат хизматлари кўрсатиляпти, амалга оширилмоқда. Бугунги кунда модернизациялаш туфайли Қозоғистондаги қатор давлат хизматлари рақамли форматга ўтган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.