Қатар Қозоғистонда янги гидроэлектростанция бунёд этиш ниятида. 350 Мвт қувватга эга мазкур иншоот мамлакат шарқида, Иртиш дарёсида қурилади. «Самруқ-Қазина» жамғармаси берган маълумотга кўра, Қозоғистон томони амирликнинг энергетика ва инвестиция билан шуғулланувчи энг йирик компанияси билан янги объектни ишга туширишни муҳокама қилди. Ҳозир лойиҳанинг техник-иқтисодий тарҳи тайёрланяпти, бу иш сентябргача якунланади. Унда лойиҳа учун қанча сармоя сарфланиши зарурлиги кўрсатилади.