Душанбедаги МДҲ олимлари форумига 70 нафардан зиёд мутахассис келди

Душанбедаги МДҲ олимлари форумига 70 нафардан зиёд мутахассис келди

Назарий фанларнинг асосий трендлари, уларнинг аҳволи ва ривожланиш истиқболлари, соҳани рақамлаштириш. МДҲ давлатлари олимларининг Душанбе шаҳрида ўтказилган V форумида ушбу мавзулар муҳокама қилинди.Анжуманга 70 нафардан зиёд мутахассис, шу жумладан, Тожикистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Молдова, Россия, Ўзбекистоннинг тегишли вазирликлар, фан академиялари, илмий-тадқиқот марказлари, олий таълим даргоҳлари раҳбарлари қатнашди. Улар ҳамжамиятнинг инновациявий салоҳияти ва илмий алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди. Форум доирасида МДҲга аъзо давлатлар ёш олимларининг биринчи йиғилиши ўтказилди. 

Мария Ивченкова, ижтимоий фанлар номзоди, Россия: 

Бу форматдаги жуда муҳим тадбир. У олимлар ўртасидаги горизонтал алоқаларни йўлга қўйиш, янги коммуникацияларни яратиш, илмий лойиҳалар учун йўл очади. Назарий фанларни ривожлантириш учун асос бўлади. Бу форум янги учрашувлар, танишувлар ва фан ривожланиши учун янги ғоялар беришига ишонаман 

Абдумалик Сарманов таржимаси.