Астанага ХХР раиси
Си Цзиньпин ташриф буюрди. Қозоғистон чегарасини кесиб ўтганидан кейин Хитой етакчиси
самолётини мамлакат Қуролли кучлари қирувчи самолётлари кузатиб келди. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Си
Цзиньпинни
аэропортда шахсан кутиб олди. Трап олдида Фахрий қоровул ротаси
сафланди. Юқори мартабали меҳмонни Қозоғистон ва Хитой байроғини тутган болалар кутиб олди.
Пойтахт аэропорти терминалида болалар қозоқ ва хитой тилларида раис Си
Цзиньпинни қутлашди. Шунингдек, икки халқнинг анъанавий рақслари ижро этилди.
Сўнгра Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ақўрдада Хитой Халқ республикаси раисини қутлади. Томонлар музокаралар ўтказди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

