Мамлакатдаги иш берувчиларга пенсия арафасидаги ходимлар маошининг бир қисмини қоплаш режалаштирилган. Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги берган маълумотга кўра, фахрий ҳордиққа чиқишига 2-3 йил қолган қозоғистонликлар иш топиши анча қийин. Муаммони ҳал қилиш учун вазирлик «Кумуш ёш» деб аталган янги лойиҳа ишлаб чиқиш ниятини билдирди. Кекса, пенсия ёшига яқинлашган ходим маошининг бир қисмини давлат иш берувчига тўлайди. Қозоғистонликлар эса бу иш ўз вақтида амалга оширилаётган айни муддао бўлганини тилга оляпти.
Блиц:
- Шундай имконият бор экан, албатта ундан фойдаланиш зарур. Тажрибаси йўқ ёшларни ишга олишлари қийин. Лекин иш тажрибаси катта, пенсия арафасида турганлар ҳар соҳада керак. Мен бу лойиҳани қувватлайман.
- Пенсия ёши яқинлашгани сари кўпроқ иш беришни истамаслик ҳоллари кузатилади. Иш берувчилар уларга ёш, ҳаракатчан одамлар кераклигини айтади. Давлат томонидан ёрдам кўрсатилса, баъзи корхоналар кексаларга ҳам эътибор қаратиши, ишга олиши аниқ.
- Бошқа бирор жойга кўчиб кетаётган кексалар учун иш топиш айниқса қийин. Янги дастур айнан шундай одамларга ёрдам бера олади.
Шу билан бирга, вазирликда таъкидлашларича, Қозоғистонда истиқомат қилувчи ёшлар, айниқса, 25 ёшгача бўлганлар орасида ишга жойлашиш муаммоси мавжуд.
Абдумалик Сарманов таржимаси