Қозоғистон тинчлик ўрнатиш кучларининг учинчи таркиби Ғўлон тепаликларига йўл олди. 139 нафар
аскар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг миссияси таркибида
хизмат қилади. Контингент хизматчилари Алматида тантанали тарзда кузатилди.
Эслатамиз, аввалги таркиблар барча вазифаларни муваффақиятли бажарганди, улар хизмати БМТ миссияси томонидан юқори баҳоланганди. Қозоғистоннинг 150 нафардан зиёд ҳарбий хизматчиси Яқин Шарқ ва Африкадаги 7 та тинчлик ўрнатиш миссиясида қатнашяпти.
Ришат Садиқов, тинчлик ўрнатиш миссияси иштирокчиси:
- Асосий вазифамиз қарама-қарши
томонларни ажратиб турган ҳудудни кузатиш. Бу ишни патруллик
қилиш орқали бажарамиз. Ўт очишни тўхтатиш тартибини
таъминлаш, муҳандислик, гуманитар ёрдам
кўрсатишни зиммамизга олганмиз. Биз, 3-миллий контингент, олдимизга қўйилган барча вазифаларни юқори
савияда бажариб, юртимизга эсон-омон қайтишимиз шарт.
Исламжан Шамиров, тинчлик ўрнатиш миссияси иштирокчиси:
- БМТ миссиясида иштирок этиш мен учун
катта шараф ва масъулият. Мен халқаро саҳнада Қозоғистон шарафини ҳимоя қилиш,
тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга улушимни қўшиш ниятидаман. Бир неча ой
давомида ўта шиддатли тайёргарликдан ўтдик. Асосий мақсад – взводимизда интизом ва жипсликни
шакллантириш эди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

