Оролнинг қуриган тубига саксовул экиш бошланди

Оролнинг қуриган тубига саксовул экиш бошланди

Қизил Ўрда вилоятида Орол денгизининг қуриган тубига саксовул экиш ишлари бошланди. Жорий йилда 250 мингта ниҳол ўтқазиш мўлжалланган, яқин уч йил ичида бу ерда бир миллионга яқин кўчат экилади. Мутахассислар айтишича, айнан саксовул экилиши тасодиф эмас. Мазкур бута инжиқ эмас, саҳронинг кескин шароитида яшай олади. Бундан ташқари, битта саксовул кўчати 4 тоннагача қумни тўхтатиб туриши мумкин. Зеро, шамол туфайли ҳар йили денгиз тубидан ўнлаб тонна туз ва қум кўтарилади ҳамда минглаб километрга тарқалади.

Айбек  Жўлаханов, ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот олами вилоят ҳудудий инспекцияси бўлим бошлиғи:

– 2021 йилда 100 минг гектар майдонда ўрмон мелиорацияси ишлари ўтказилди. 2025 йилга қадар бир миллион гектардан ошиқ ер майдонини қамраб олишни режа қилганмиз. Ниҳолларни ўрмон хўжалиги муассасаларидаги вақтинчалик питомникларда етиштирамиз. Сўнг уларни қуриган денгиз тубига кўчирамиз.

Таъкидлаймиз, Орол денгизининг қуриган тубини кўкаламзорлаштириш 20 йил олдин бошланган. Шу йиллар мобайнида турли усулларда 200 минг гектардан зиёд ерда саксовул ўтқазилди. Табиий жараён туфайли бундай майдонлар сони 400 минг гектарга етган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.