Астанада KazLLM моделининг биринчи версияси тайёр бўлди. У қозоқ, рус, инглиз ва турк тилларини тушунади. Назарбаев университет қошидаги Ақлли тизимлар ва сунъий интеллект институти амалда Қозоғистон IT-ҳамжамияти ўз маҳсулотлари ва сервисларини яратиши мумкин бўлган IT-ҳамжамияти ўз маҳсулотлари ва сервисларини яратиши учун ўзак вазифасини бажарувчи катта тил модели барпо этди.
Мадина Абдрахманова, NU қошидаги Ақлли тизимлар ва сунъий интеллект институтининг ташқи алоқалар ва маҳсулот бўйича директор ўринбосари:
- Бу — сунъий интеллект соҳасидаги суверенитет тимсоли бўла олади. Биз 150 миллиард токен тўпладик. Токен – маълумот бирлиги. Бошқача айтганла, токен – сўз билан тенг.
Қозоғистон олимлари сифатли онлайн-таржимон яратди
Шунингдек, мамлакатда биринчи кўп вазифали Soyle App иловаси ишга тушди. У маҳаллий ва глобал чорловлар эҳтиёжини қондириш учун фундаментал тил моделига асосланиб яратилган. Маҳсулот Қозоғистон учун стратегик муҳим миссия – онлайн-таржимонларга ўз контентини ишонган фойдаланувчилар ахборот хавфсизлигини таъминлашни зиммасига олади.
Мадина Абдрахманова, NU қошидаги Ақлли тизимлар ва сунъий интеллект институтининг ташқи алоқалар ва маҳсулот бўйича директор ўринбосари:
- «Soyle» қозоқ, рус, инглиз ва турк тилларига таржима қилиш билан бирга овозни матнга, матнни бошқа тилга, матнни овозга айлантириб бера олади. Шунингдек, бир тилдан бошқасига осон кўча олади. Фақат буни у реал вақтда амалга ошира олмайди. Бу масала устида иш давом этяпти. Ҳозир кўпчилик чат GPTдан фойдаланажи. Лекин чат GPTдан фойдаланганингизда, айниқса, бепул версияда ишлаганингизда барча маълумотлар кетиб қолади. Шунинг учун кўп давлатлар учун ўз тил моделини яратиш муҳим. Бу давлатнинг ИИ- суверенитети масаласи.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

