69 ёшли турк аёли тил ўрганиш учун Қозоғистонга келди

69 ёшли турк аёли тил ўрганиш учун Қозоғистонга келди

Қозоғистон олий ўқув юртида 69 ёшли турк аёли таълим олмоқда. Туркистондаги Аҳмад Яссавий номли университетда ўқиётган Кадрие Ишикли мамлакатимизга қозоқ тили ва маданиятини ўрганиш учун келган. Ҳозирда у таълим даргоҳининг тайёрлаш бўлими тингловчиси. Мазкур бўлимда шу кунларда 200 нафардан зиёд талаба билим олади. Икки семестр давомида улар қозоқ, турк, рус ва инглиз тилларини етарлича чуқур ўрганишади. Курсни муваффақиятли тугатганлар эса ўзлари танлаган соҳа бўйича таълимни давом эттиради. Таъкидлаш лозимки, Кадрие Ишикли туризм соҳасида олий маълумотга эга, 20 дан зиёд давлатни кезган, етарли тажрибаа эга. У энди Марказий Осиё билан танишиш ниятида.

 

Кадрие Ишикли, талаба:

 

Бир ойдан буён Қозоғистондаман, қозоқ тилини ўрганяпман. Бу тил менга жуда ёқади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.