2023 йилда 5,4 миллиард долларга агромаҳсулот экспорт қилинди

2023 йилда 5,4 миллиард долларга агромаҳсулот экспорт қилинди

Қозоғистон  агромаҳсулотлари учун янги бозорлар очиляпти. Қишлоқ хўжалиги вазирининг Мажилисда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида берган маълумотига кўра, Тожикистон, Баҳрайн, Қатар, Қувайт ва Уммон мамлакатларига енгиллатилган тартибда экспорт қилиш йўлга қўйилди. ЕАИИ, МДҲ, Европа Иттифоқи, Бирлашган Араб амирликлари, Жапония, Корея ва Хитойга чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилиш учун тегишли ишлар олиб бориляпти. Осмон ости мамлакатига тери ва субмаҳсулотлар етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказиляптиЭслатамиз, Осиёнинг ушбу йирик давлати жорий йилда Қозоғистон учун парранда ва мол гўшти бўйича чекловларини бекор қилди. Мамлакатимизда иш юритаётган хўжаликлар йирик бозорга кириб бориш учун ҳар томонлама тайёргарлик кўряпти. Айниқса, қайта ишланган маҳсулотлар экспортига эътибор бериляпти. Ўтган йили умумий қиймати 5,4 миллиард долларга тенг агросаноат маҳсулоти хорижга сотилди. Унинг ярмидан зиёдини қайта ишланган товарлар ташкил этди. Чорвачиликнинг улуши 8 фоиздан ошди.

Айдарбек Сапаров, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири:

- Умуман олганда, мажсуавий режага кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга 5 йил ичида 372 миллиард тенге ажратилади. Шу жумладан, 150 миллиард тенге сармоя сифатида ишлатилади. 222 миллиард тенге – айланма маблағ. Режани рўёбга чиқариш озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноатига кучли туртки беради, қайта ишланган маҳсулот ҳажмини 1,4 марта оширади. Умуман олганда, соҳада қайта ишланган товарлар улушини кенгайтиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси