Алмати вилоятида янги спорт мажмуаси қурилади.
Лойиҳа
давлатга қайтарилган активлар
ҳисобидан бунёд этилади. Ҳукумат 1,1
миллиард тенге маблағ ажратди. Объект турли беллашувлар ўтказиш ва умумий жисмоний тайёргарлик
машғулотларига мослаб қурилади. Унда бокс,
кураш ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил қилинади. Президент топшириғига кўра, ихтисослашган давлат жамғармаси
маблағлари ижтимоий аҳамиятли объектлар қурилиши учун сарфланади. Ушбу мақсадларда 50 миллиард тенге ажратилди.
Шунингдек, 4 та мактаб қурилди. Улардан
бирида болалар мусиқа билан шуғулланади. Спорт ва кўп вазифали шифохона
мажмуалари, ётоқхона ва 2 та болалар боғчаси бунёд этилди. Арқалиқ, Астана, Алмати шаҳарларида ижтимоий
инфратузилма объектлари қурилиши давом этяпти. Ўтган йили Қозоғистонда жами 90 та, асосан қишлоқларда жисмоний
тарбия-соғломлаштириш мажмуалари фойдаланишга топширилди. Айни вақтда, Ҳукумат 2025 йилнинг
охиригача мавжуд спорт инфратузилмаларини
инвентаризациялаш ниятида. Унинг
доирасида 113 та янги объект қурилади ва 26 та ишлаб турган спорт муассасасида
реконструкция ишлари ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

