Қозоғистонда балиқ хўжалиги субъектлари балиқ ва
бошқа сув жониворларини кузатишга мўлжалланган махсус ахборот тизимида
рўйхатдан ўтказилади. Бу эса балиқ маҳсулотлари яширинча сотилишининг олдини олади. Қозоғистонда
аквамаданиятни махсус қонун тартибга келтиради. Бугун Мажилис лойиҳани
қонунчиликка киритиладиган тегишли ўзгаришлар билан бирга Сенатга йўллади.
Эндиликда сув ҳавзаси ёки участкаси бириктирилиши учун танловда қатнашадиган
тадбиркор кафолат бадали
тўлаши шарт. Депутатлар фикрича, бу бизнес ўз зиммасига олган вазифаларни
бажаришини таъминлайди. Шунингдек, вазифасини виждонан бажармаган корхоналар
рўйхати тузилади. Унга кирган бизнесменлар 5 йил давомида сув ҳавзаларидан
фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Ўзгаришларга кўра, бу борада вазирликлар
ўртасида вазифа тақсимоти амалга оширилади. Ташқи бозорларга маҳсулот чиқарувчи
корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун «Электр энергетика тўғрисида»ги қонунга
инвестициявий тариф жорий этиш тўғрисида қўшимча киритилди. Ҳужжатда кўзда
тутилган барча ўзгаришлар мамлакатдаги балиқ хўжаликлари ишини тартибга
келтиради, экспортчиларни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради, сувдаги
биозахираларга зарар етишининг олдини олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

