Бир палатали парламентга ўтиш қонунлар тайёрлаш жараёни
самарадорлигини оширади. Литвалик
сиёсатшунос Альгис КрупАвичюснинг фикрича, дунёдаги 188 та миллий парламентнинг 107 таси бир палатали форматда ишлаши бежиз эмас. Бу тизим тобора оммалашяпти, кўплаб давлатлар
унга ўтишда давом этяпти. Натижада, қонун чиқариш
соддалашиши билан бирга кўп марта ҳужжатларнинг ортга қайтарилишги олди
олинади. Депутатларнинг жамият олдида масъулияти ортади. Эксперт фикрича, кескин сиёсий ўзгаришлар референдум орқали амалга оширилиши ўта муҳим.
Альгис Крупавичюс, сиёсатшунос, Миколас Ромерис университети профессори /Литва/:
- Қозоғистон конституциявий ўзгаришларни референдум орқали киритади, бу
мантиқли қадам. Халқнинг ўзи қарорлар қабул қилиши қоидага айланяпти.
Халқаро экспертлар Қозоғистон Президенти таклиф қилган конституциявий
ислоҳотлар мамлакатни модернизация этиш жараёнида ўринли эканлигини
таъкидлаяпти. Улар фикрича, таклиф қилинган ўзгаришлар давлат бошқаруви
барқарорлиги ва самарадорлигини оширади. Асосий ташаббуслар қаторида
вице-президент лавозими киритилиши ҳамда доимий ишловчи консультатив орган -
Халқ кенгаши ташкил этилиши тилга олиняпти. Давлат қарорларини қабул қилишда
жамият янада кенг иштирок этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

