Қозоғистонлик зоологлар қор барслари кўчиб юришини кузатишнинг инновациявий усулини ишлаб чиқди. Энди бу жониворларни сунъий йўлдошли телеметрия
кўмагида кузатиш мумкин бўлади. Ҳолбуки,
яқин-яқингача ирбисларни ҳисобга олишнинг ягона усули фотоқопқон ҳисобланарди. Таъкидлаш ўринли,
кейинги 30 йил мобайнида қор барсларининг миқдори икки марта кўпайган. Бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида тахминан 180 бош жонивор яшайди. Улардан
120 таси алоҳида қўриқланадиган миллий парк ва қўриқхоналарда.
Алексей Грачев, Қозоғистон Республикаси таълим ва ан вазирлиги зоология институти
лаборатория мудири:
- Ҳозирда 10 та қор барси махсус йўлдош узаткичларида белгиланган, уларнинг кўчишини кузатиб борамиз. Сунъий йўлдош телеметриясини қўллашнинг афзаллиги
шундаки,
жонивор кўчишини реал вақт давомида кузатса бўлади. Исталган пайтда қор барси қаерда турганини биламиз, унинг индивидуал яшаш майдонидан хабардор бўламиз, миграция йўлларини ўрганиб, муҳофазани таъминлай оламиз.
Узаткич ўрнатилган махсус бўйинбоғлар мутахассислар учун фақат жойлашув
ўрнини эмас, балки ушбу жониворнинг соғлиғини ҳам кузатиб бориш имкониятини
яратади.
Бу технология барс
популяциясини мониторинг қилиш учун ҳам қулай. Олимлар айтишича,
ҳозирда ижобий динамика сақланиб турибди.
Данияр Тургамбаев, Қозоғистон Республикаси эколоия ва табиат захиралари
вазирлиги ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси в.б.:
- Зоология институтида қор
барсига оид генетик материаллар криобанки яратилган. 11 бош, биздаги маълумотларга кўра, нар ва модалар. Айни вақтда бизга бу жониворлар миграциясининг янги йўллари маълум
бўлди, ҳозирча улар сони камайиб кетиш ёки йўқотиш хавфи мавжуд эмас, бу
жойларда алоҳида қўриқланадиган ҳудуд барпо этишга ҳожат йўқ.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.