Каспий бўйлаб юк ташиш истиқболлари муҳокама қилиняпти

Каспий бўйлаб юк ташиш истиқболлари муҳокама қилиняпти

Қозоғистон ва Эрон Амиробод портига Каспий денгизи орқали юк етказиб бериш масаласини муҳокама қилди. Бу йўналишда Қозоғистон маҳсулоти 2-3 кунда Эрондан ўтиб, денгизга етиб боради. Сўнгра Форс кўрфази давлатларига йўлланиши мумкин. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Серик Жуманғарин Форс кўрфазидаги пешқадам кемалар бошқарувчи компания раҳбари Довуд Тафтий билан учрашувда Бирлашган Араб амирликлари порт, саноат ва логистика оператори билан қўшма корхона очиш масаласини муҳокама қилди. Вазирлик берган маълумотга кўра, Қозоғистон экспортчилари Эроннинг Амиробод, Бандар-Аббос, Бандар-Ҳумайний, Чабаҳор портлари, БАА, Ҳиндистон, Покистон, Узоқ Шарқ ва Африканинг шарқий соҳилларига маҳсулот сотиш имкониятига эга бўлади. Қозоғистонда юклар Манғистау вилоятидаги Қуриқ портидан чиқарилади. Улар БААдаги Жабаль-Али портига ҳам бориши мумкин. Бу шаҳарлар тегишли инфратузилма ва техника билан боғланган.

 

Айбек Сагынбаев, заместитель директора центра торговой политики «Qaztraid»

 

Масалан, Эрон билан товар айланмаси 500 миллион доллардан кўпроқ. Лекин бозор кенг, бу кўрсаткични бир неча марта оширишимиз мумкин. Амирликларга келсак, у Форс кўрфазидаги асосий ҳамкоримиз, товар айланмаси 2022 йилда 600 миллион доллардан ошди. У билан балансда Қозоғистон экспорти улуши катта, салкам ярим миллиард доллар. Ва бу ҳажмларни ошириш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси