Қозоғистонда инфляция пасайгани кузатилмоқда

Қозоғистонда инфляция пасайгани кузатилмоқда

Қозоғистонда  беш ойдан бери инфляция пасаяётгани кузатиляпти. Ёзнинг икки ойи мобайнида унинг ўсиш суръати деярли 2 фоизга секинлашган. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, умуман, июль ойи якунларига биноан, йиллик инфляция 14 фоизлик даражада сақланиб қолган. Пасайишнинг асосий сабаби - озиқ-овқат маҳсулотлари нархидаги ўзгаришда. Сўнгги ойда улар сезиларли равишда арзонлашган, аниқроғи, шакар, гречиха ёрмаси, кунгабоқар мойи, лавлаги, сабзи ва картошка нархи тушган. Таҳлилчилар келтиришича, бундай ижобий тенденцияга қарамасдан,  инфляцияни бутунлай тўхтатиш ҳозирча имконсиз. Мамлакатда ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархидаги ўзгаришларга келсак, улар баҳоси 13-15 фоизга ошган. Минтақалар орасида йиллик кўрсаткичда инфляциянинг нисбатан юқори даражаси Астанада, Улитау, Шимолий Қозоғистон вилоятларида қайд этилган, энг паст даража эса Алматида.

МАҲСУЛОТ ВА ХИЗМАТЛАР НАРХИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР (ЎСИШ ФОИЗЛАРДА):

Маҳсулот ва хизматлар – 14 фоиз

Озиқ-овқат маҳсулотлари - 13,5 фоиз

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари – 15 фоиз

Аҳоли учун пулли хизматлар - 13,6 фоиз

Хуршида Абдуллаева таржимаси