Ўтган йилнинг ўзида республика қўшни давлатга 745 миллион доллар қийматга эга маҳсулот экспорт қилди. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, бу 2021 йилдагидан 10 ярим фоизга кўп. Асосан, енгил автомобиллар, кўмир, олтин, телефонлар етказиб берилди. Шу билан бирга, Қозоғистон Қирғизистондан 384 миллион долларга тенг маҳсулот импорт қилди. Республикага руда ва қимматбаҳо металл концентратлари, шиша, ун маҳсулотлари ва бошқалар олиб кирилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси