Қозоғистон ва Финляндия президентлари телефон орқали суҳбатлашишди

Қозоғистон ва Финляндия президентлари телефон орқали суҳбатлашишди

Қозоғистон ва Финляндия президентлари фин томони ташаббуси билан телефон орқали суҳбатлашишди ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Александр Стубб минтақа ва халқаро муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди. Давлат раҳбари суҳбат сўнгида Финляндия халқи ва Президентини Мустақиллик куни билан табриклади.


Абдумалик Сарманов таржимаси