Жаҳон биржаларида нефть нархи бироз кўтарилди. Шу тариқа, ҳафта бошидаги пасайишнинг ўрни тўлди. Brent маркасининг сентябрь контрактлари бир ярим долларга қимматлашди, дейди Прайм агентлиги.
Бир баррель баҳоси биржада етмиш уч ярим долларга етди. WTI фьючерслари 71 доллардан қимматроқ. Булар ҳаммаси АҚШдаги нефть тижорат захиралари ортаётгани ҳақида маълум қилинган вақтда юз беряпти. Бир ҳафта ичида улар ҳажми икки миллион баррелдан ошди. Аналитиклар фикрича, бу сафар инвесторлар Америка Энергетика вазирлиги маълумотини эътиборсиз қолдирган ва жаҳон иқтисодиёти жадал тикланишига ишонч билдирган.
Абдумалик Сарманов таржимаси