2023 йилгача Қозоғистон Тараққиёт банки ривожланиш стратегияси белгиланди

Квазидавлат сектори лойиҳалари улушини камайтириш ва реал бизнесни қўллаб-қувватлаш. Мамлакат бош молиявий ташкилотларидан бири - Қозоғистон Тараққиёт банки 2023 йилгача янгиланган ривожланиш стратегиясини маълум қилди. Унга кўра, банк биринчилардан бўлиб, одатий бизнес-жараёнларни қайта кўриб чиқди ва кредитлашга бўлган ёндашувни ўзгартирди. Эндиликда эко-лойиҳалар ва “яшил иқтисодиёт” соҳасидаги бизнес-таклифларга кўпроқ эътибор қаратилади. Мамлакат экспортчиларини қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида аҳамият берилади. Ўтган йили молиявий ташкилот ёрдамида Қозоғистон маҳсулотларининг ташқи бозорларга экспорти ҳажми 1 триллион тенгени ташкил қилди. 

ДУМАН АУБАКИРОВ, «ҚОЗОҒИСТОН ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ» ҲЖ БОШҚАРУВИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

- Экспорт қилинаётган маҳсулотларга мойли ўсимликлар ва қуруқ трансформаторлар, магистрал тепловозлар, ўсимлик ёғи, қандолат, сут маҳсулотлари, алкоголсиз ичимликлар, аммиакли селитра, фосфор ва бошқа товарлар киради.