Хитойга олиб чиқувчи яна бир ўтказув пункти қурилади

Хитойга олиб чиқувчи яна бир ўтказув пункти қурилади

Лойиҳа чегарадаги «Дўстиқ» ва «Алтинкўл» темирйўл станциялари зиммасидаги юкламани камайтиради, икки давлат ўртасида 20 миллион тонна юк ўтказиш имкониятини яратади. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги маълум қилишича, Бахти-Аягўз темирйўл линияси қурилиши доирасида янги пункт очилиши режалаштирилган. 270 километрли йўлнинг техник-иқтисодий ҳужжатлари июнда тайёр бўлади, қурилиш ишлари 2024-2025 йилларда амалга оширилади. Ўтказиш пункти ва темирйўл линияси учун 320 миллиард тенге сарфланади. Бу лойиҳадан ташқари, Қозоғистон ва Хитой чегарасида янги қуруқлик порти ва логистика парки бунёд этилади. Эслатамиз, аввалроқ мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев  шундай топшириқ берган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.