Янги йилгача саноқли соатлар қолди! Қозоғистон пойтахтида уни қандай кутиб олиш мумкин? Тайёргарлик ишлари тугаган, арча безалган, озиқ-овқат сотиб олинган бўлса – уйдан ташқаридаги тантаналарда қатнашиш мумкин. Эртакона безатилган пойтахт бўйлаб кезиш, сирпанчиқларда учиш мумкин. Айни вақтда, Нур-Султон шаҳрининг барча туманларида байрам дастури тайёрланган.
Жуманбаева Ақерке, Маданият бошқармаси бўлим бошлиғи, Нур-Султон шаҳри:
- Оқшом, соат 22:00 дан 02:00 гача байрам концерти ўтказилади. Давлат раҳбари табриги онлайн-трансляция қилинади. Дастурда Қозоғистон эстрадасининг машҳур юлдузлари иштирок этади. Қорбобо ва Қорқиз иштирокида театрлаштирилган постановка ташкил қилинади.
Янги йил кириб келганидан кейин ҳам сеҳрли саргузаштлар давом этади. Январь каникуллари вақтида шаҳарнинг барча музейларида болалар ва катталарни кутишяпти. Бундан ташқари «Жастар» театрида янги йил мўъжизалари юз бериши кутилмоқда. Пойтахт цирки ижодкорлари ҳам болалар ва катталар учун ёрқин шоу тайёрлаган.
Жуманбаева Ақерке, Маданият бошқармаси бўлим бошлиғи, Нур-Султон шаҳри:
– Бу тадбирлар болалар учун қизиқарли бўлади, чунки театрда «Круэлла ва Янги йил эликсири» деб аталган янги постановка қўйилади, янги сценарийлар, янги костюмлар, янги артистлар иштирок этади. Менимча, каникул ва Янги байрами кунлари буларнинг ҳаммаси қизиқарли бўлади. Пандемия даврида ҳаммамиз уйда ўтирдик. Мулоқот қилиш имконияти чекланган эди. Энди эса пойтахт ҳокимлиги аҳоли ва меҳмонлар учун қизиқарли нарсаларни тақдим этади.
Ташкилотчилар таъкидлашича, томошабинларни мўжизаларга тўла ёрқин байрам воқеалари, кучли ҳиссиётлар кутяпти! Айтмоқчи, улар байрамга қарамай санитария меёрларини унутишмаганини таъкидлаяпти. Аҳоли масофа сақлаш ва ниқоб тартиби бекор қилинмаганини ёдида тутиши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси