Ғалаба куни арафасида ёш қарағандиликлар ва ҳарбий хизматчилар уруш фахрийси Сунғат Саттиғуловни олқишлади. 102 ёшдаги уруш қатнашчиси деразаси остида кичик концерт берилди. Ўқувчилар уруш йиллари қўшиқларини ижро этишди.
Сунғат Саттиғулов, уруш фахрийси:
- Сизларга раҳмат, ўқиётганларга аъло баҳолар, ишлаётганларга — Қозоғистон учун ишлашни тилайман. Яхшилик бўлсин.
Сунғат Саттиғулов Сталинград жангида қатнашган. 1943 йилда яраланган, госпиталдан сўнг сафга қайтган, 1944 йилда Минскни озод қилишда қатнашган. Жасоратлари ва ватанга садоқати, сидқидилдан хзмат қилгани учун Сунғат Саттиғулов II даражали Ватан уруши ордени, «Жанговар хизматлари учун» ва бошқа қатор жанговар медаллар билан мукофотланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

