Қаниш Сатпаевнинг 125 йиллигига бағишланган тангалар чиқарилди

Мамлакат Миллий банки «Буюк воқеалар ва одамлар» туркумига мансуб янги коллекция тангаларини муомалага чиқарди. Улар қозоқ геолог олими Қаниш Сатпаевнинг 125 йиллигига бағишланган

 

Алмат Басенов, Қозоғистон Миллий банки бош дизайнери:

 

- Танга 2 номиналда. 2 минг тенгелик биколор шаклида ва 200 тенгелик мельхиор қотишмасидан ишлангани бор. 2 минг тенге номиналидаги тангада очиқ қизил рангдаги танталдан ясалган ҳалқа тасвирланган. Бу Қаниш Сатпаев Жезди аҳоли манзилгоҳи яқинида кашф қилган ва ишга туширган йирик марганец рудаси конига ишора қилади. Танга массаси 74 грамм, диаметри - 50 миллиметри, сифати - proof. Номинали - 2 минг тенге ва 300 донаси зарб этилган. Мельхиор қотишмасидан тайёрланган танга массаси 15 грамм, диаметри - 33 миллиметр,  сифати – brilliant uncirculated, номинали – 200 тенге, адади 5 мингта.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси