Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнес чиқраётган маҳсулот ҳажми 25 фоизга ортди

Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнес чиқраётган маҳсулот ҳажми 25 фоизга ортди

Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнес субъектлари чиқараётган маҳсулот ҳажми 25,4 ортди ва 17 ярим триллион тенгени ташкил қилди. finprom.kz портали маълум қилишича, маҳсулотнинг салмоқли қисми кичик бизнесга тўғри келади. Бу секторда 12,4 триллион тенге даромад олинди. Ўрта бизнес улуши бирмунча кам – 3,4 триллион тенге. Шунингдек, хусусий тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари ҳам анча даромад олган. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистоннинг барча минтақаларида кичик ва ўрта бизнес ўсишда давом этди. Чиқарилган маҳсулот ҳажмининг деярли ярми Алмати ва Нур-Султонга тегишли.

Абдумалик Сарманов таржимаси