Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида товар айланмаси йил бошидан буён юз миллион доллардан ошди. Бу эса 2021 йилдагидан салкам етмиш фоизга кўп. Айниқса, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида иш самарали давом этмоқда. Қозоғистон буғдой экспортини кенгайтирмоқда, Туркманистондан кимё маҳсулотлари олмоқда. Бундан ташқари, республикалар темирйўл, автомобиль ва сув транспорти, шунингдек, логистика соҳасида ҳамкорлик ривожлантирилади. Қозоғистон Сенати раиси Маулен Ашимбаев ушбу масалаларни Туркманистон Парламенти юқори палатаси раҳбари Қурбонгули Бердимухамедов билан муҳокама қилди. Ягона тариф сиёсати «Қозоғистон – Туркманистон – Эрон» ва «Қозоғистон – Туркманистон – Афғонистон» йўналишларида юк ташишни кенгайтириш имкониятини яратади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.