Қўстанайда мисли кўрилмаган ҳосил олинди

Қўстанайда мисли кўрилмаган ҳосил олинди

Жорий йилда Қўстанай вилояти фермерлари мойли ўсимликлардан мисли кўрилмаган – салкам ярим миллион тонна ҳосил олди. Бу эса ўтган йилдагидан икки марта кўп. Энг кўп дон Узункўл туманида тўпланди. Бу туманда умумий экин майдонларининг олтидан бир қисми мойли ўсимликларга ажратилади. Бу экинлар тобора кўпроқ етиштириляпти. Ўртача далалардан 10-20 фоизида бошқа экинлар етиштириляпти. Умуман олганда, вилдоятда гектаридан ўртача 6 ярим центнер ҳосил олинди. Бу эса озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун етарли, дея таъкидлашди ҳокимликда.

АЗАМАТ АУЖАНОВ, УЗУНКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИ:

- 47 минг гектардан 41 минг тонна мойли ўсимликлар дони янчилди. Ўртача ҳосилдорлик гектарига 10 центнерга яқин бўлди.

Уруғларнинг бир қисми Европа, Россия ва Хитойга экспорт қилинади. Афғонистон ва қўшни Ўзбекистонга маҳсулот юбориш йўлга қўйилди. Хорижга тўққиз ой ичида жами 5 минг тонна кунгабоқар ёғи экспорт қилинди. Мойли ўсимликлар етиштирувчи фермерларга давлат ёрдам кўрсатади. Чунки улар қайта ишловчи корхоналарни хомашё билан таъминлаяпти

НУРСУЛТАН ҚАБДЕЛОВ, ҚЎСТАНАЙ ВИЛОЯТИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК БОШҚАРМАСИ БЎЛИМ БОШЛИҒИ:

- Минтақада кунгабоқар ёғи ишлаб чиқарувчи заводлар кўп. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш дастури ишлаб турибди. Демак, мойли ўсимликлар етиштирувчи фермерлар маҳсулотини қайта ишловчи корхонага топширган тақдирда субсидия олади. Бир тонна учун 20 минг 800 тенге тўланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси