Қозоғистонда инвестициявий иқлимни яхшилаш бўйича мажмуавий тадбирлар таклиф қилинмоқда. Бош вазир раислигида ўтказилган Иқтисодий сиёсат кенгаши йиғилишида Алихан Смаилов таъкидлаганидек, асосий эътиборни ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан бизнесга кўрсатилаётган босимни юмшатишга қаратиш зарур. Жиноий-процессуал кодексни қайта кўриб чиқиш, тадбиркорларга нисбатан асоссиз жиноий иш очилишига олиб келувчи сабабларни олиб ташлаш керак. Миллий иқтисодиёт вазири маълум қилишича, ташқи сиёсатдаги вазиятга боғлиқ ҳолда инвесторлар пул тикишга шошилмаётган бўлса ҳам, фаоллик тикланаётгани кузатилмоқда. Республика нохомашё секторига келаётган хорижий инвестиция ҳажми ортяпти. Ўтган йил давомида асосий капиталга жами 15 триллион тенге инвестиция киритилган. Бу эса режадагининг 94 фоизига тенг.
Абдумалик Сарманов таржимаси