Давлат раҳбари номидан ифторлик берилди

Давлат раҳбари номидан ифторлик берилди

Миллий қурултой иштирокчиларига Давлат раҳбари номидан ифторлик берилди. Президент йиғилганларни муқаддас Рамазон ойи ва Наврўз байрами бошланаётганини кўрсатувчи Амал куни билан табриклади. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Миллий қурултой йиғилишида қозоғистонликларни ташвишлантираётган қатор масалалар кўтарилди, таклифлар билдирилди. Давлат раҳбари Миллий қурултойнинг жамиятни янгилашдаги хизматини алоҳида кўрсатиб ўтди. Ушбу ташкилот аъзоларининг ташаббуслари кўплаб муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилади. Президент ушбу йўналишда иш давом этишини билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев халқ бирлиги мамлакат барқарорлиги кафолати эканлигини яна бир марта эслатди.


Абдумалик Сарманов таржимаси