Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев таъкидлашича, 21 июлгача харажатлар ўрнини қоплашга ариза топшириш мумкин. Бундан ташқари, мамлакат ташқи бозорларга маҳсулот юбораётган ишлаб чиқарувчилар учун яна бир қатор қўллаб-қувватлаш чораларини амалга оширяпти. Шу жумладан, савдо миссиялари ташкил қилиняпти. Улар Вьетнам, Озарбайжон, Эрон, Хитой ва Ўзбекистонга йўлланди. Натижада, мамлакат бизнесменлари жами 300 миллион доллар қийматга эга шартнома имзолади. Шунингдек, жорий йилда акселерация дастурлари доирасида яна 100 нафар экспортчи ташқи бозорларга чиқади. Улар қаторида озиқ-овқат ва енгил саноат, машинасозлик маҳсулотлари ҳамда турли хизматлар кўрсатувчилар бор.
Қайрат Тўребаев, Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазири:
- Жорий йилда Ўзбекистон билан 19 миллион доллар қийматга эга иккита, йилига жами 600 миллион тенге ёки 1,3 миллион АҚШ долларига маҳсулот етказиб бериш бўйича Россия билан битта шартнома имзоланди. ХХР бозорига мис маҳсулотлари юбориш бўйича 5 миллион долларга иккита шартнома имзоланди, АҚШ ва Жанубий Корея билан озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти масаласида музокаралар давом этяпти.
Жорий йилда Қозоғистондан нохомашё маҳсулотлар етказиб берилаётган давлатлар сони яна 6 тага кўпайди ва 106 тага етди. Йилнинг биринчи чорагида ташқи савдода қайта ишланган маҳсулот 19 миллиард долларни ташкил қилди. Яъни 2022 йилнинг шу даврига нисбатан учдан бир қисмга ортди. Хорижга уран етказиб бериш 51 фоизга кўпайди. Умуман олганда, 2025 йилга бориб қайта ишланган маҳсулот экспорти 41 милиард долларга етиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси