Хитой саёҳатчилар учун Қозоғистонга келиш осонлашади. Бунинг учун замонавий digital-воситалардан фойдаланилади. «Kazakh Tourism» миллий компанияси Хитойнинг Zowoyoo туристик майдончаси билан меморандум имзолади. У биринчи навбатда Осмон ости мамлакати онлайн-майдончаларида мамлакат туристик маҳсулотларини
илгари суриш бўйича рақамли экотизим яратиш имконини беради. ХХР аҳолиси майдонча орқали саёҳатларни режалаштириши, маҳаллий отеллар, йўналишлар ва хизматларга буюртма бериши мумкин.
Даниель Сержанули, «Kazakh
Tourism» миллий компанияси бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи:
- Қозоғистонда мавжуд, хитойлик туристларга қизиқарли контентнинг ҳаммасини рақамлаштириш
керак. Шунинг учун Алматида биринчи, Астанада иккинчи учрашув ташкил қилдик. Келажакда Чимкент, Туркистон, Ақтау, Ўскемен ва бошқа шаҳарларда
ўтказамиз. Шу билан бирга,
фақат бу шаҳарлар, фақат Қозоғистон билан чекланмаймиз. Алматида очилган офис бутун Марказий Осиёни рақамлаштиришга
хизмат қилади. Қозоғистон эса минтақага кириш нуқтаси ҳисобланади.
Хитойлик саёҳатчилар ичида энг оммалашган йўналиш - Алмати, Астана ва Туркистон вилоятлари. Мутахассислар туристик оқимни бошқа минтақаларга йўналтириш ниятида. Шу жумладан, Шарқий Қозоғистон ва Манғистау вилоятлари, Чимкент шаҳри оммалаштирилади.
Фу Сюэцзя,
Kazakhstan Zowoyoo Technology директорлар
кенгаши раиси:
- Қозоғистон туристик
салоҳияти жуда катта. Бу ҳақда кўп одамлар билиши учун тизимли иш юритиш
керак. Ўтган йили Хитой
майдончаларида қўйилган Қозоғистон тўғрисидаги видеолар 5 миллиард мартадан кўпроқ
томоша қилинди. Биз туризмдан тушган даромад 2–3 миллиард долларга етишини
режалаштирганмиз.
Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда Қозоғистон ва Хитой бу соҳада фаоллашяпти. Натижада, туристик оқим анча кенгайиши учун туртки берилди. 2023 йилда мамлакатимизга келган хитойлик саёҳатчилар сони
370 минг нафарни
ташкил қилди, 2024 йилда бу рақам 655 мингтага етди. Жорий йилда Қозоғистонга
1 миллион нафар хитойлик турист келиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

