Қозоғистонда янги газни қайта ишлаш заводлари қурилади. Улардан бири Атирау вилоятида барпо этилади. Корхона йилига 1 милллиард куб метр хомашёни қайта ишлайди ва 800 миллион куб метр товар чиқаради.
Завод қурилиши 2023 йил IV чорагида якунланади. Бундан ташқари, Манғистау вилоятида шу каби яна битта корхона қурилиши кутиляпти. Инвестициялар ҳажми 350 миллион долларни ташкил қилади. Корхона йилига 760 миллион куб метр маҳсулот чиқаради. Энергетика вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, 2024 йилда республикада газ қазиб олиш 62 миллиард куб метрга етади.
Абдумалик Сарманов таржимаси