Электр қуввати нархи бўйича Европа мамлакатлари рейтингида Қозоғистон аҳоли учун нархлар энг паст бўлган давлат сифатида пешқадамлик қилмоқда. Илғор учликка Россия ва Украина ҳам киради. Энг қиммат электр энергия эса Исландия ва Норвегияда экан. Халқаро энергетика агентлиги берган маълумотга кўра, Қозоғистонда аҳоли 100 фоиз электр тармоқларига уланган, бу кўрсаткич бўйича ҳам мамлакат биринчи ўринда. Электр қувватини истеъмол қилишда эса 40 давлат ичида 8-ўринда. Таъкидлаш лозимки, 2021 йил бошидан буён мамлакатда электр қуввати ишлаб чиқариш 7,7 фоиздан ошди.
Абдумалик Сарманов таржимаси