ЕОТБ Қозоғистон лойиҳаларига инвестиция киритади

ЕОТБ Қозоғистон лойиҳаларига инвестиция киритади

Жорий йилда Евроосиё Тараққиёт Банки Қозоғистондаги лойиҳаларга киритаётган инвестиция ҳажмини 1 миллиард 200 миллион долларга етказди. 2023 йилда халқаро молиявий марказ устувор соҳаларга яна бир миллиард доллар бериш ниятида. Республика Бош вазири Алихан Смаилов ҳамда банк бошқаруви раиси Николай Подгузовнинг Астанадаги учрашуви натижалари шуни кўрсатди. Бош вазир кооперация лойиҳалари зарурлигини таъкидлаб ўтди. Молиявий ташкилот раҳбари маълум қилишича, 2026 йилгача Қозоғистондаги лойиҳаларга 4 миллиард доллар сарфланиши кўзда тутилган. Логистика инфратузилмалари яратиш, сув захиралари билан таъминлаш, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги, экологик кўрсаткичларни яхшилаш бўйича лойиҳалар устувор шаклда молиялаштирилиши кутилмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси