Тошкентда бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16- саммитида Қозоғистон Бош вазири биргаликда янги юқори технологик лойиҳаларни биргаликда жорий этишга чақирди. Алихан Смаилов таъкидлашича, бугунги кунда ташкилотга аъзо давлатлар билан 26 лойиҳани ишга тушириш мўлжалланган. Улар машинасозлик, металлургия, енгил ва химия, қурилиш саноати ва заминдан фойдаланиш соҳалари билан боғлиқ. Бу лойиҳаларнинг умумий қиймати 3 миллиард доллар. Бундан ташқари, Қозоғистон ҳукумати раҳбари таъкидлашича, «Қозоғистон – Туркманистон -Эрон» темирйўли Марказий Осиё ва Яқин Шарқдаги ташкилот аъзолари ўртасидаги энг яқин йўл сифатида аҳамиятга эга. 9 ой ичида бу йўл орқали Эрон томонга кетаётган юк оқими бир ярим миллион тоннадан ошди. Бош вазир фикрича, Транскаспий йўналиши ҳам товар айланмасини анча ошириш имкониятини беради.
Алихан Смаилов,
Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Қозоғистон инфратузилмавий ва логистик лойиҳаларда фаол қатнашяпти,
айни вақтда Транскаспий халқаро транспорт йўналиши ни ривожлантиришга эътибор
қаратиляпти. Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия ва Турция унинг салоҳиятини ошириш
учун «Ўрта йўлак»даги тор нуқталарни бир
вақтда бартараф этиш мақсадида 2027 йилгача мўлжалланган йзл харитасини рўёбга
чиқаряпти. Ўзбекистон Қозоғистоннинг ғарбий минтақаларига бевосита чиқа олиши
учун «Бейнеу-Шалқар» автойўли қурилади, у ТРАСЕКА 8-автойўл йўлагининг якуний
нуқтаси бўлади.
Шунингдек,
ҳамкорликнинг ривожига туртки бера олувчи устувор йўналишлардан бири – минтақалараро
савдони ривожлантириш. Ўтган йил якунларига кўра Қозоғистоннинг Иқтисодий
Ҳамкорлик ташкилоти давлатлари билан ўзаро товар айланмаси 40 фоизга ўсди ва 16,5
миллиард долларни ташкил қилди. Кўрсаткични ошириш учун республика ташкилотга
аъзо давлатларга 100 дан зиёд товар турини экспорт қила олади, деди Алихан
Смаилов. Бунинг учун мамлакатда улкан трансчегара хаблари қуриляпти.
Абдумалик Сарманов таржима қилди.