Қозоғистондаги олий ўқув юртларида сунъий интеллект курси ўқитила бошланади. Режага кўра, янги фан келаси йилдан бошлаб, ўқув дастурига киритилади ва мажбурий бўлади. Фан ва олий таълим вазирлиги маълумот беришича, бўлажак мутахассислар орасида бу йўналишда билим олишга талаб ортиб боряпти. Яъни сунъий интеллектни ўрганган мутахассис меҳнат бозорида рақобатбардош бўлади. Вазирликда, шунингдек, бу таълим бериш борасидаги маҳаллий ишланма эканлиги, бундай фан дунёнинг ҳеч бир университетида ўқитилмаслиги ҳам айтиб ўтилди. Бугунги кунда мавжуд стратегик ҳужжатлар ҳам янги ихтисослик долзарб аҳамиятга эгалигини кўрсатади. Айтиш керак, сунъий интеллект жорий этилиши 2023-2025 йилларга мўлжалланган энергия тежамкорлиги ва газдан оқилона фойдаланиш дастурида ҳам кўзда тутилган. Энергетика вазирлиги маълум қилишича, сунъий интеллект аҳоли қанча газ ишлитишини тўлақонли аниқлай олади. Кейинроқ уни ҳарбий хизмат тизимига жорий этиш режа қилинган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси