Эндиликда ундан йўлларда фойдаланиш учун қатор талабларга риоя этиш зарур. Фойдаланувчи вояга етган, бирорта тоифадаги ҳайдовчи гувоҳномасига эга, бошига шлем кийган, қоронғу тушганида йўлга чиқса – либосига ёруғлик қайтарувчи элемент ўрнатилган бўлиши лозим. Сенат депутатлари бир ўқишда йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисидаги қонунга киритилаётган ўзгаришларни тасдиқлади. Парламент ҳужжатни Давлат раҳбарига имзолаш учун йўллади. Янги тартибга кўра, электросамокатларнинг энг юқори тезлиги соатига 25 километрдан ошмаслиги зарур. Улар велосипед йўлаги ёки велосипедлар ҳаракатланувчи чизиқда юриши мумкин. Бундай имконият йўқ бўлган тақдирда – самокат ҳайдовчилари йўлнинг ўнг томонидан юра олади. Самокат кўпи билан соатига 6 километр тезликда тротуар ва пиёдалар йўлаги орқали ҳам ҳаракатланиши мумкин.
Екатерина Смишляева, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- Велосипед майдонлари ва тротуарларда ёш бўйича чеклов қўйилмайди. Ўсмирлар ҳам юра олади. Мопедлар бўйича ҳам қатор меъёрий ҳужжатлар тайёрланган, чунки Алмати, Астана ва бошқа шаҳарларда улар катта муаммога айланиб боряпти. Мопед олиш осон. 200 минг тенге атрофида сотилади. Биз бу борада муҳокамани бошлаяпмиз, ҳаммани иштирок этишга чақирамиз. Экспертлар ва шаҳарсозлар, мопед эгалари билан муҳокама қиламиз, ўзгаришлар пакетини тайёрлаб қўйдик.
Депутатлар фикрича, қоида бузарлар учун 5 ойлик кўрсаткичга тенг 2 турдаги жарима бор. Депутатлар таъкидлашича, жарима дарҳол солинмайди.
Екатерина Смишляева, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- ИИВ тизимида “огоҳлантириш” деган тушунча бор. Дарҳол жарима солаверишмайди. Олдин кўришади, шу жумладан, самокат ҳайдовчилари, кикшеринг компаниялари мижозлари ҳам ўрганиб олади. Чунки аввалига огоҳлантирилади. Тушунтиришади, шундан кейин қоида бузмаслик кифоя.
Парламент суюлтирилган газ айланмаси бўйича қонун қабул қилди
Бугун Парламент яна бир қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда тасдиқлади. Ҳужжат суюлтирилган газ айланмасини тартибга солиш ва уй-жой коммунал хўжалиги тўғрисида. Янгиликка кўра, ёнилғи тақсимлаш ҳажмларини маҳаллий ижро органлари етказиб бериш режаларига кўра тасдиқлайди. Ишлаб чиқарувчилар ва мулк эгалари унга риоя этиши шарт. Суюлтирилган нефть газини газ тўплаш станциялари ва пунктлари, гуруҳ ва резервуар ускуналари, автогаз ёнилғи қуйиш жойлари, шунингдек, саноат истеъмолчилари харид қилиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси