1 март – Шукроналик куни

1 март – Шукроналик куни

Пойтахтдаги Дўстлик уйида миллий таомларни татиб кўриш, Қозоғистонда яшовчи этнослар ижоди билан танишиш, қўл ҳунармандчилиги буюмларини харид қилиш мумкин. 22 та маданият маркази амалий санъат буюмларини тақдим этди. Шукроналик куни арафасида Қозоғистон халқи Ассамблеяси вакиллари давра суҳбатлари, флешмоблар, челленж-видеоэстафета каби турли тадбирлар ташкил қилди. Турли миллат вакилларидан иборат иштирокчилар депортациянинг оғир йилларида қозоқ халқи кўрсатган меҳмондўстлик, берган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди. Эслатамиз, 1 март – Шукроналик куни мамлакатда олтинчи марта нишонланмоқда.

СЕРГЕЙ ЦИРУЛЬНИКОВ, БЕЛОРУС ЭТНОМАДАНИЯТ МАРКАЗИ ВАКИЛИ:

- Паспортда «беларусь» деб ёзилган бўлса ҳам ўзимни қозоғистонлик деб ҳисоблайман. Чунки менинг тўрт аждодим шу заминда туғилган. Ушбу байрам Қозоғистон халқи учун катта аҳамиятга эга. Биз тарихимизни унутмаслигимиз зарур. Столипин ислоҳотлари даврида ҳам кўплаб этнослар Қозоғистон ҳудудига кўчириб келтирилганини биламиз. Уларга қуруқ ер берилган. Қозоғистон халқи эса уларга ёрдам қўлини чўзди. Шунинг учун биз Қозоғистоннинг кўчиб келган этносларга ғамхўрлиги, дўстлиги ва эътиборини абадий ёдда тутишимиз лозим. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.