Марказий Осиё олий маълумот бюроси яратилади

Марказий Осиё олий маълумот бюроси яратилади

Қозоғистонда Марказий Осиё олий таълим маконининг бюроси ташкил этилади. Режага кўра, бюро минтақа ҳудудида Болония ислоҳотларини илгари суради. Мазкур қарор Астанада бўлиб ўтган Болония жараёни кузатувчилар гуруҳи вакиллари иштирокидаги Марказий Осиё университетлари ректорларининг конференциясида қабул қилинди. Мақсад –талабалар ва ўқитувчилар ўрганиш, билим алмашиш учун тўсиқларсиз мулоқотга киришиши мумкин бўлган эркин ҳудуд яратиш. Таъкидлаймиз, жорий йилда Қозоғистон стипендия дастури доирасида Марказий Осиё давлатлари фуқароларига 186 та грант тақдим этган.

Саясат Нурбек, Қозоғистон Республикаси фан ва олий таълим вазири:

- Бизда ҳозирги вақтда ўз тадқиқотлари ва мураббийлик фаолиятини давом эттириш учун мақбул жой излаётган ҳамкасбларимиз ҳисобига университетларимизда кадрлар салоҳиятини кучайтириш имконияти мавжуд.

Абдумалик Сарманов таржимаси