Астана шаҳрида 150 дан зиёд Буюк дашт тарихига доир қўлёзма ва ноёб китоблар тақдимоти
ўтказилди. Ушбу экспонатлар илмий экспедициялар давомида топилган.
Ҳужжатларнинг кўп қисми хусусий жамғармалар ва Жамбил, Туркистон, Қизил Ўрда, Абай
вилоятлари масжидларида сақланяпти. Қўлёзмалар асосан араб, форс, чиғатой, туркий
тилларда битилган. Буюк сўфий ва устоз Хожа Аҳмад Яссавийнинг 1904 йилда Қозон
босмахонасида чоп этилган «Девони Ҳикмат» китоби алоҳида эътиборга лойиқ. Шунингдек,
Қуръони каримнинг ҳам ноёб нусхаси топилган.
Гульсим Бисенова, Қозоғистон Республикаси Қўлёзмалар ва
ноёб китоблар миллий маркази етакчи эксперти:
– XII асрнинг қимматли ёдгорликлари қаторида Хожа Аҳмад Яссавийнинг асл шогирдларидан бўлган Сулаймон Боқирғонийнинг асарларини кўрсатиш мумкин. XIX асрда яшаган буюк татар тарихчиси Шиғабутдин Маржанийнинг «Аль-Мустафад» китоб ҳам жуда қимматли. Унда Қозоғистон тарихи ва хонлари тўғрисида қимматли маълумотлар тўпланган.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.